Бош кунсул Туркология илмий-тадқиқот институтида ташкил этилган турк тили маркази фаолияти билан танишди.  Шунингдек, ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги азалий қадриятлар, уйғун маданият ва тарих намуналари, халқаро алоқалар ҳақида маълумот бериш билан бир қаторда, марказда тил ўрганиб, ўқишини Туркияда давом эттириш истагида бўлган ёшлар учун Туркия олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятлари бўйича тақдимот қилди.

    

    ​Самарқанд давлат университети
    Ахборот хизмати ходими.
    Шавкат Акрамов олган суратлар.