Байрам Билир, Самарқанд давлат университети докторанти:

    – Шарқ халқлари азал-азалдан Наврўзни йилбоши сифатида тан олиб, фаолият ва режаларини Наврўзга қараб белгилашган. Наврўздан Наврўзгача илмий фаолиятимда ва шахсий ҳаётимда муҳим янгиликлар бўлди. Улардан энг каттаси, “Ўрхун ёзувини транскрипциялаштиришдаги фарқлиликлар ва уларнинг юзага келиш сабаблари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилдим. Ўқувчиларим орасида кўпчилиги турк тилини билиш бўйича В2, С1 сертификатларини қўлга киритди. Уларнинг эришган ютуқлари менинг ҳам муваффақиятларимдир. Илм-фан мени кўҳна Самарқандга боғлаб турган энг катта нуқта. Ишонаманки, бу ҳали давом этади.