Бугун, 30 март куни Самарқандда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.