Самарқанд давлат университети география ва экология факультетига Ҳиндистоннинг Марказий Вақф Кенгашининг географик ахборот тизимлари (ГИС) бўйича мутахассиси (PhD) Моҳаммад Суҳаил ҳамда Олтой давлат университети иқтисодий география ва картография кафедраси мудири, доцент Крупочкин Эвгений Петрович ташриф буюрди.

    Ташрифдан асосий мақсад СамДУ даги Геоахборот тизимлари илмий-ўқув маркази фаолиятини яхшилашдир. Шунингдек, томонлар ўртасида хўжалик шартномларини тузиш, илмий лойиҳалар тайёрлаш, факультет докторантлари, магистрантлари ва талабаларига ГИС технологияларини ўргатиш каби масалалар келишиб олинди.  

 

Самарқанд давлат университети

  Ахборот хизмати.