Бугун, 8 апрел куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.