Франция университетлари билан ҳамкорлик давом этмоқда…
Самарқанд давлат университетига Франциянинг Лион-2 университети француз тилини ўқитиш халқаро маркази директори Франсуа Виолай ва Гренобл Стендал университети француз тилини ўқитиш маркази директор ўринбосари Гаэл Каршерлар ташриф буюрди.
Меҳмонлар билан СамДУ проректори, профессор Акмал Ахатов учрашди.
Ташриф давомида томонлар ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, француз тили фан ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш каби масалалари бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, франциялик талабаларни СамДУ да ташкил қилинаётган ёзги мактабларга жалб этиш ҳамда бир қатор халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.