Бугун, 10 апрел куни Самарқандда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда ёмғир кучли ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.