Бугун, 15-апрел куни Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.