Самарқанд давлат университети, Россия фанлар академияси, Елес давлат университети, “Информатика ва менежмент” илмий тадқиқот маркази ва Россия транспорт университети билан ҳамкорликда “Бошқариш тизимлари, мураккаб тизимлар: моделлаштириш, барқарорлик, тафаккурли технологиялар” IX халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

    Икки кун давом этган халқаро конференция семинар ва 8 шўбага бўлинган ҳолда, онлайн тарзда ўтказилди. Нуфузли анжуманда Самарқанд давлат университетининг 20 га яқин математик олимлари маърузалари билан иштирок этди.

    Ушбу конференциянинг ялпи мажлисини СамДУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев кириш сўз билан очиб, иштирокчиларга омад тилади. Шунингдек, “Сифатли таълим тизими — минтақанинг барқарор ривожланишида энг муҳим омилдир” мавзусида маъруза qildi...

    СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов конференциянинг “Математик моделлаштириш, компьютер алгебраси, дифференциал тенгламалар, мураккаб тизимларда барқарорлик” номли шўбасига раислик қилиш билан бирга “Ёнғин ва аланга мисолида видео тасвирдаги зарарланган ҳудуднинг чегараларини автоматик мослаштириш орқали аниқлаш” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди…

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.