Самарқанд давлат университети филология факультетида “Навоий издошлари” илмий-адабий тўгарагининг навбатдаги анжумани ўтказилди…
Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёт тарихи кафедрасида анъанага айланган мазкур йиғилиш “Навоийшуносликнинг долзарб муаммолари”га бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, профессор Муслиҳиддин Муҳиддинов, мумтоз адабиёт тарихи кафедраси мудири Исроил Сулаймонов, доцентлар Назмия Муҳиддинова, Собиржон Тоҳиров, Дилфуза Тошниёзова, шоира Дилбар Восиева, тадқиқотчи ва талабалар иштирок этди.
Муслиҳиддин Муҳиддинов “Навоий издошлари” тўгарагининг тарихи ва унда фаолият олиб борган олимлар ҳамда “Навоийшуносликнинг долзарб муаммолари” ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, Муслиҳиддин Муҳиддиновнинг ўзбек ва турк тилларида чоп этилган "Ҳикматларда оламча маъно" номли китоб тақдимоти ўтказилди. Олим бу китобида Алишер Навоий ижоди ва унинг маънавий-бадиий дунёси масалаларини кенг тадқиқ этган…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.