Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети замонавий биносининг очилиш маросими ўтказилди…
Анжуманда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, СамДУ проректорлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маросимни СамДУ ректори Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очиб, янгича шакл ва мазмунда фаолият кўрсатаётган факультет билан университет жамоасини табриклади...
Шундан сўнг СамДУ профессор-ўқитувчилари ва меҳмонлар интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети фаолияти билан танишди.
Маросим сўнгида меҳмонларга дастурхон ёзилди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.