Самарқанд давлат университетида “Сунъий интеллект ва ахборот технологияларининг долзарб муаммолари” номли халқаро конференция ўтказилмоқда…
Самарқанд давлат университети, Ҳиндистоннинг Галготиас, IILM университетлари ҳамда Жанубий Кореянинг Самсунг илғор технология институти билан ҳамкорликда мазкур ажуман ташкил этилган.
Конференциянинг асосий мақсади сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш, ахборот технологиялари асосида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни жадаллаштиришдан иборат. Шунингдек, сунъий интеллект алгоритмларини ишлаб чиқиш муаммолари ва илмга асосланган ечимларига қаратилган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Япония, Россия, Ҳиндистон, Беларус, Жанубий Корея, Испания каби давлатлардан 30 нафарга яқин хорижлик олимлар нуфузли анжуманда қатнашди.
Олимлар томонидан сунъий интеллект учун машинавий ўқитиш алгоритмларини такомиллаштириш, иқтисодий кўрсаткичларни башоратлаш асосида бошқаришни автоматлаштириш, блокчейн технологиялари асосида маълумотлар ишончлилигини ошириш, компьютерли моделлаштириш, тасвирларни таниб олиш ва IoT технологияларни жадаллаштириш муаммолари кўриб чиқилди. Конференция сунъий интеллект технологияларини ижтимоий соҳа ва инсоният оламига таъсири, сунъий интеллект ва ахборот технологияларини такомиллаштириш бўйича муаммоларни бартараф этишда мақбул ислоҳотлар ва стратегияларни ишлаб чиқиш каби йўналишларда иш олиб бормоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.