Самарқанд давлат университети Туркиянинг Бурдур Меҳмет Акиф Эрсой университети билан ҳамкорлик қилади…
Самарқанд давлат университетига Иккинчи Ўзбекистон-Туркия таълим форуми доирасида Бурдур Меҳмет Акиф Эрсой университети ректори Ҳусейин Далгар ташриф буюрди. Мартабали меҳмон билан СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўртасида агробиотехнологиялар, кимё, физика, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида тадқиқотлар олиб боришга келишилди.
Шунингдек, қўшма магистратура йўналишларини ташкил этиш, археология яйловчилик борасида ҳамкорлик қилиш бўйича фикр алмашилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.