Самарқанд давлат университети ва Қирғизистон-Туркия Манас университети ҳамкорлиги…
Самарқанд давлат университети Туркология илмий тадқиқот институти директори Роҳила Рўзмонова ҳамда филология факултети ўзбек адабиёти тарихи кафедраси доценти, филология фанлари доктори Назмия Муҳиддиновалар Қирғизистон-Туркия Манас университетида халқаро конференсияда иштирок этмоқда..
Филолог олимлар конференция доирасида Қирғизистон-Туркия Манас университети ректори профессор Алпаслан Жейлан билан учрашди. Мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, СамДУ Туркология илмий тадқиқот институти, филология факультетлари билан қўшма лойиҳалар ишлаш, маданий алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.