Самарқанд давлат университети Индонезия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади…
Самарқанд давлат университетига Индонезия элчихонасининг биринчи котиби Сйнтҳиа Чристиани Саеҳ бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди.
Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма магистратура таълими ва халқаро конференцияларни ташкил этиш, илмий лойиҳалар ишлаш ва ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.