2 февраль – Сув-ботқоқлик ерлар куни!
Самарқанд давлат университетида сув-ботқоқлик ерлари куни муносабати билан семинар ташкил этилди. География ва экология факультетининг “Фламинго” клуби ва “Ёш эколог” тўгараги аъзолари ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбир кўтаринки кайфиятда кечди.
Маълумот учун, сув-ботқоқлик ерлар куни 1971 йил 2 февралда ЮНEСКО қарори билан Эроннинг Рамсар шаҳридаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ерларда яшовчи қушларни ҳимояга олиш мақсадида Конвенциянинг имзоланиши асосида жорий этилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.