Самарқанд давлат университети Туркология илмий тадқиқот институтида "Туркий адабиётшунослик масалалари" мавзусида илмий семинар ўтказилди…
Мазкур анжуман Самарқанд давлат университети, Анқара университети, Анқара Йилдирим Боязид университетлари ва СамДУ Туркология илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташил этилди.
Тадбирни СамДУ филология факультети декани, таниқли туркшунос олим, профессор Жўлибой Элтазаров кириш сўзи билан очди.
Анқара университети профессори Меҳмет Фарук Топрак - “Мумтоз араб шеъриятида турк ҳукумдор ва беклари”, СамДУ Туркология илмий тадқиқот институти директори, доцент Роҳила Рўзмонова - “Туркий адабиётда жанрлар тадқиқи масаласи”, Анқара Йилдирим Боязид университети профессори Фунда Топрак - “Алишер Навоий асарларида туркийлар ва бошқа миллатлар”, доцент Зокир Бойназаров –““Девону луғотит-турк” дунёсидаги тадқиқи”, Туркология илмий тадқиқот институти катта илмий ходими, PhD Эмраҳ Йилмаз - “Маҳтумқули Фироқийнинг Ўзбекистондаги илмий мероси тадқиқи” мавзуларида маъруза қилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар