Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти Бектош Рахимов ва Муҳтарам Якубовалар бошчилигидаги бир гуруҳ тадқиқотчи ва талабалар Германияда илмий стажировкада бўлишди. Мазкур сафар ДААД (Германия академик алмашув хизмати) нинг "Европа истиқболлари диалогда: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари" халқаро гранти доирасида ташкил этилди.

    СамДУ вакиллари Германиянинг Гумболд университети, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Европадаги энг йирик кутубхоналардан бири бўлган Германия давлат кутубхонасда изланишлар олиб борди. Кутубхонадаги Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид ноёб қўлёзмалар фонди ва энг янги илмий тадқиқот усуллари билан яқиндан танишишди. Германиянинг диққатга сазовор жойлари талабаларида катта таассуротлар қолдирди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.