Самарқанд давлат университети ва Ҳолон технология институти битирувчиларига қўшма дипломлар топширилди…
Самарқанд давлат университетига Исроилнинг Ҳолон технология институти президенти Эдуард Якубов ташриф буюрди.
Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд давлат университети ва Ҳолон технология институтида қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган 11 нафар йигит-қизга бакалавр қўшма дипломи топширилди.
Маълумот учун, томонлар ўртасида қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича 2019 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланган. 30 дан ортиқ талабалар амалий математика ва информатика, компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари йўналишлари бўйича таҳсил олди.
Самарқан давлат университети
Ахборот хизмати.