Конференция таниқли тилшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Бозорбой Ўринбоев хотирасининг 90 йиллигига бағишланади.

    Анжуманнинг очилишида Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор Ибодулла Мирзаев, Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори Абдурайим Туробов, Жиззах давлат педагогика университети профессори Абдували Мусаев ва Гулнора Ўринбоевалар маърузалари билан иштирок этишди.

    Анжуман доирасида олимнинг 8 жилдлик “Танланган асарлар” нашрининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети филология факультети декани, профессор Жўлибой Элтазаров кириш сўзи билан очди.

    Конференция кун тартибидан “Ўзбек тили стилистикаси: муаммолар, ечимлар, янгича ёндашув ва талқинлар”, “Бозорбой Ўринбоев ва унинг ўзбек тилшунослиги тараққиётидаги ўрни”, “Ўзбек нутқи маданияти ва адабий меъёр муаммолари”, “ Замонавий тилшунослик йўналишлари ва прагматика масалалари” каби мавзулар ўрин олган.

    Суюн Каримов, Самарқанд давлат университети профессори, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”:

    - Филология фанлари доктори, профессор Бозорбой Ўринбоев бутун умрини республикамизда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, ўзбек тилшунослигини ривожлантириш га бағишлаган инсон, олий таълим ташкилот чиси ва жамоат арбоби эди. Домла оддий мактаб ўқитувчилигидан олий ўқув юрти ректорлигигача бўлган йўлни босиб ўтди. Олий таълим муассасаларида лаборант, ўқитувчи, доцент, профессор, уч марта кафедра мудири, факультет декани, проректор, иккита институтда уч марта ректор бўлди. 50 йилдан ортиқ вақт давомида бу вазифаларни адо этишнинг масъулияти, нақадар оғирлигинитаълим-тарбия жараёни билан шуғулланганлар, айниқса, раҳбарлик лавозимида ишлаганлар яхши билади. Бу вазифаларда ишлаш учун биргина билим ёки фидойиликнинг ўзи камлик қилади, педагог раҳбарда бағрикенглик, кечиримлилик, ҳаммага баравар муносабатда бўлиш, жамоанинг салоҳияти ва уқувига таяниб иш кўриш, эътиборлилик ва ғамхўрлик талаб этилади. Манашу хусусиятларнинг барчаси устозда мужассам эди. Назаримизда, Самарқандда, айниқса СамДУда мавжуд бўлган маънавий-маърифий ва илмий-педагогик муҳит бунинг бош омилидир. Шунингдек, устоз педагогика жамияти раиси, болалар жамғармаси раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти, СамДУ қошидаги докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоясига ихтисослаштирилган кенгашлар аъзоси эди…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.