Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси
Самарқанд давлат университети
инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири
Арабов Нурали Уралович
+99899 2112575 n_arabov@mail.ru
Нурали Арабов иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор. 1998 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2020 йилдан Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири лавозимда фаолият юритиб келмоқда. 2018 йилда “Ўзбекистон республикасида меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини ошириш” мавзусида 08.00.10 - “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Республика илмий журналларида 70 га яқин мақолалари, халқаро ва республика илмий анжуманларида 50 дан ортиқ мақола ва тезислари чоп қилинган. Шунингдек, 5 та дарслик, 9 ўқув қўлланма, 7 монография муаллифи. “Меҳнат бозори, аҳоли бандлиги ва хизмат кўрсатиш корхоналрида меҳнат самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида тадқиқот олиб боради. “Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш”, “Университет илмий ахборотномаси”, “Science problems.uz”, “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журналларида таҳририят аъзоси.
Scopus, Web of science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 4 мақоласи нашр этилган.
https://psychosocial.com/article-category/issue-5 /
www.ijstr.org
http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.92
Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси аъзолари
Бозоров Бердимурод Улуғмуродович Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси доценти. 1980 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади.
|
|
Улуғмурадова Нодира Бердимурадовна: Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2011 йилда 08.00.10 – «Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 2011 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2020 йилда буён инсон ресурсларини бошқариш кафедрасида (PhD) доцент лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу кунга қадар 100 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган. 2 ўқув қўлланма, 1 монография, 4 услубий қўлланмалар муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 60 та, бошқа илмий нашрларда 40 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. |
|
Болтаев Бурхон Садинович 2011 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2020 йилдан инсон ресурсларини бошқариш кафедраси ассистенти. Асосий илмий йўналиши рақамли иқтисодиёт шароитида инсон каплатини ривожлантириш механизмларини бошқаришдир. Бурхон Болтаев фаолияти давомида 1 дарcлик, 2 ўқув қўлланма муаллифи. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 25 дан ортиқ мақолалар эълон қилган. Халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида 20 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. Scopus ва Web of science халқаро базаларга кирувчи илмий нашрларда 1 мақоласи нашр этилган. Scopus ва Web of science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: https://psychosocial.com/article-category/issue-5 /
|
|
Қурбонов Сирожиддин Қурбонови 2011 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2020 йилдан инсон ресурсларини бошқариш кафедраси ассистенти. Сирожиддин Қурбонов фаолияти давомида халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда 40 дан ортиқ мақолалар эълон қилган. Хорижий ва маҳаллий илмий-амалий конференцияларда 15 дан ортиқ тезислар билан иштирок этган. |
|
Тухлиев Бахтиёр Махмазияевич
|
|
Хамидова Азиза Абдуфаттоевна Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомилаштириш (олий таълим муассасалари мисолида) мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Азиза Хамидова фаолияти давомида 1 дарслик, 1 монография ва 1 ўқув қўлланма нашр этган. Шунингдек, 30 га яқин тезис ва мақолалар муаллифи. Scopus ва Web of science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: |
|
Султонов Санжар Жахонгир ўгъли Кафедра ассистенти. 2021 йилдан буён Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедрасида ишлаб келмоқда. “Хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Санжар Султонов фаолияти давомида республика илмий журналларида 5 га яқин мақолалари эълон қилинган. Хорижий ва маҳаллий конференцияларда 6 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. |
|
Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси ҳақида Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси 1997 йилда мустақил кафедра сифатида фаолиятини бошлади. Кафедра фаолиятига профессор Н.Б.Бозоров, дотцентлар Б.М.Бобоқулов, Б.У.Бозоров, Д.Х.Асланова, Ҳ.Қ.Қосимов, Н.У.Арабовлар раҳбарлик қилган. Бугунги кунда эса кафедрага иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Н.У.Арабов раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари 5230100 – Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар), 5231700 – Кадрлар менежменти, 5231600–Инсон ресурсларини бошқариш бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабаларга ҳамда 5А230110 – Демография. Меҳнати қтисодиёти ва 5А231701 Кадрлар менежменти бўйича магистратура ҳамда 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти ихтисослиги бўйича доктрантларга таълим бериб келмоқда. |
|
Бугунги кунда кафедрада 11 нафар профессор-ўқитувчилар: жумладан, и.ф.д., профессор Н.Арабов, дотцентлар: Б.У.Бозоров, Т.Бакаев, Ш.Журакулов С.Абдужабборов, Н.Улуғмуродова, А.Хамидова ва ассистентлар Б.Болтаев, С.Қурбонов, Б.Тухлиев, С.Султоновлар фаолият юритмоқда. Кейинги 5 йил мобайнида кафедра аъзоларидан 1 фан доктори 4 иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертатсиясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, илмий даражага эга бўлдилар. Кафедра фаолиятида дастлаб “Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти” ва кейинчалик “Меҳнат иқтисодиёти” мутахассислиги бўйича 130 дан ортиқ магистрлар таҳсил олиб, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар. |
|
Кафедра профессор-ўқитучилари томонидан 4 дарслик (Инсон тараққиёти, Ижтимоий соҳа иқтисодиёти, Кадрларни инновацион бошқариш, Меҳнат бозори инфратузилмаси), 8 ўқув қўлланма (Социал иқтисодиёт, Хорижда иш ҳақини ташкил этиш, Ижтимоий сиёсат ва ижтимоий ҳимоя, Аҳоли турмуш тарзи ва даромадлари, Персонал мотивацияси, Тадиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари I нашр, Тадиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари ИИ-нашр, Меҳнат бозори инфратузилмаси), 10 монография ва 15 дан ортиқ услубий қўлланма ва кўрсатмалар чоп эттирилган. Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, кафедрада “Устоз-шогирд” тизими яхши йўлга қўйилган. Кафедра қошида “Ёш тадбиркор” илмий тўгараги фаолият юритади. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
|
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар