Дрезден Техника Университетида Экологик менежмент соҳасида кадрларининг малакасини оширишга мўлжалланган экологик дастури
Дрезден Техника Университетининг Экологик менежмент соҳасида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқарув кадрларининг малакасини оширишга мўлжалланган экологик дастур эълон қилди. Ушбу экологик дастур Дрезден Техника Университетининг Экология факультети CIPSEM (Centre for International Postgraduate Studies of Environmental Management) таълим маркази томонидан ўтказилади.
Мазкур дастур инглиз тилида олиб борилади ва 2022-2023 йиллар учун бир нечта курсларни таклиф этади. Дастлабки икки курсда иштирок этиш учун аризалар топширишнинг охирги муддати 2022 йил 13 апрелгача.
Аризани ушбу ҳавола орқали топширилади: https://tu-dresden.de/cipsem/unep-unesco-bmuv/bevorstehende-kurse/em46
Ушбу дастурда иштирок этиш учун Экология соҳасида бакалавр дипломи ёки соҳага тегишли диплом ҳамда инглиз тили даражасини тасдиқловчи сертификат талаб қилинади.
Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53, irossu1420@gmail.com