Эълон “Япон тили ва маданияти” дастурига қабул
Япониянинг Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги (МЕХТ) томонидан 2023 йил учун “Япон тили ва маданияти” ўқув дастурига номзодларни қабул қилиш бошланди.
Халқаро авиачипталар (бориш ва келиш), яшаш, ҳамда таълим олиш билан боғлиқ харажатлар Япония ҳукумати томонидан қопланади.
Дастур тўғрисида батафсил маълумотни Япониянинг Тошкендаги элчихонаси веб-сайти http://www.uz.emb-japan.go.jp/itpr_ru/programMEXT.html#s3 орқали танишишингиз мумкин.
Номзодлар барча керакли ҳужжатларни Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасига 2023-йил 1-февралга қадар тақдим этилишлари керак.
Қизиқувчилар қўшимча маълумотни университет халқаро ҳамкорлик бошқармасидан олишлари мумкин irossu1420@gmail.com