АҚШ элчихонаси Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари учун инглиз тили орфографияси (Spelling Bee) танловини эълон қилади.
АҚШ элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари талабалари ўртасида (“Spelling Bee”) инглиз тили орфографияси бўйича дастлабки саралаш босқичи 2022 йилнинг сентябрь-октябр ойларида ўтказилади.
Spelling Bee - иштирокчилардан уларга оғзаки айтиладиган инглизча сўзларнинг ҳарфларини бирма-бир талаффуз қилишни талаб этувчи беллашувдир. Танловда фақат 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган бакалавриат талабалари иштирок эта оладилар.
Мазкур беллашув 3 босқичда ўтказилади:
- Ҳудудий босқич. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида; 2022-йил сентабрда
- Миллий босқич (Тошкент шаҳрида). Бунда ҳудудий босқич ғолиблари иштирок этади; 2022-йил октабрда
- Минтақавий босқич (Тошкент шаҳрида). Бунда “Central Asian Spelling Bee Program” Марказий Осиё давлатларида миллий босқичда ғолиб бўлган иштирокчилар ўзаро куч синашади.
Аризани онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.