Номзодлар магистратура даражаси учун ҳужжат топширишлари мумкин.

    Бунинг учун номзодлар бакалавр даражасига эга ёки якуний босқичда ўқиётган бўлиши, шунингдек, Франциянинг давлат ёки давлат томонидан тан олинган ОТМ да магистратура босқичига ариза топширган ёки шу жараёнда бўлиши керак.

    Француз ёки инглиз тилидаги дастурларга ҳужжат топшириш мумкин. Танланган йўналиш инглиз тилида ўқитилишига қарамай, номзодларга Францияга келиш ва кундалик ҳаётини енгиллаштиришлари учун француз тилини ўрганиш ҳам тавсия этилади.

    Номзодлар ариза шаклини тўлдиришлари, барча керакли ҳужжатларни тақдим этишлари ва тўлиқ файлни зип форматда campus.ouz@gmail.com электрон почта манзилига юборишлари керак.

    Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • ариза шакли (инглиз ёки француз тилларида);
  • халқаро паспорт нусхаси;
  • SV;
  • мотивацион хат (француз ёки инглиз тилларида);
  • университет дипломи ва баҳолар транскрипти нусхаси (нотариус ёки университет томонидан тасдиқланган француз тилига таржимаси);
  • тавсиянома;
  • тилни билиш сертификати (минимал B2 даража);
  • Франция университетидан ўқишга кирганлик ёки қабул хати (агар мавжуд бўлса).

    Тавсияномани университет, номзод иш берувчиси ёки уни тавсия эта оладиган инсонлардан бўлиши мумкин. Унда номзоднинг фазилатлари, ишлаш ёки ўқиш кўникмаларини батафсил баён эта оладиган одамлардан тавсиянома тақдим этиш мақсадга мувофиқдир.

    Бундан ташқари, мотивацион хат икки саҳифадан ошмаслиги ва аризачи қизиқишларини аниқ тушунтириб бера олган бўлиши керак. Ариза топшириш шартлари билан батафсил инглиз ёки француз тилида танишиш мумкин.

    Қабул қилинган талабаларга 12 ой давомида 860 евро миқдорида стипендия ажратилиб, уларнинг бориш-қайтиш авиачипталари, ижтимоий суғурта (28 ёшдан кичик бўлганлар учун) харажатлари қоплаб берилади.

    Талаба визасини олишда (виза маркази тўловлари киритилмаган) ҳамда “Сампус Франсе” ташкилоти кўмагида талабалар турар жойидан фойдаланишга ёрдам берилади.

    Шунингдек, харажатларнинг бир қисми Европа ва Франция ташқи ишлар вазирлиги томонидан қопланадиган маданий тадбирларда иштирок этиш имкониятини ҳам тақдим этади.

    Аризаларни жорий йилнинг 22 мартигача қабул қилинади. Батафсил маълумот бу ерда.

    Суҳбатга таклифномалар асосида дастлабки саралаш апрель ойида ўтказилади ҳамда якуний натижалар май ойида эълон қилинади.

    Қўшимча маълумот учун университетнинг халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожат қилиш мумкин: irossu1420@gmail.com

 

Самарқанд давлат университети

Халқаро ҳамкорлик бўлими.