Эрасмус+ КА171 мобилити алмашинув дастури асосида профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлар учун грант дастури эълон қилинди

Эрасмус+ КА171 мобилити алмашинув дастури асосида профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлар учун грант дастури асосида илмий ходимларнинг Испаниянинг Барселона университетида 5 кунлик стажировка ўташ ва малака оширишга мақсадида номзодлар учун танлов эълон қилади. Грант бориш-келиш ва яшаш харажатларини ўз ичига олади.
Барча маълумот ушбу ҳаволада: http://www.ub.edu/uri/ka107/applications.html
Номзодлар учун қўйиладиган талаблар:
1. Самарқанд давлат университети фаолият олиб бораётган ходим бўлиши.
2. Эрасмус+ дастурида иштирок этиш учун тўлдирилган онлайн ариза.
3. Инглиз тилидаги СВ. (намуна EVROPASS )
4. СамДУ томонидан тавсия этилган маълумот.
5. Номзод СамДУ ва қабул қилувчи университет томонидан тўлдирилган ва имзоланган 3 томонлама келишув шартномаси (ҳаволада мавжуд)
6. Илова да талаб этилган қўшимча ҳужжат.
Ариза топшириш муддати: 2024 йил 29 февраль.