Мамлакатимиз таълим тизимида сезиларли ўзгаришлар рўй бераётган бугунги кунда, турли таълим шакллари қатори айниқса, масофадан ўқитиш кенг қўлланилаётганлиги ҳам қувончли ҳол.

    Кўпчилик интернетдан фақатгина янгиликлар билан танишиш, ахборот қидириш, электрон почтадан фойдаланиш ёки гап сотиш учун фойдаланиши ҳеч биримизга сир эмас. Интернетнинг имкониятлари кундан - кунга ошиб бормоқда. Бунга мисол қилиб: масофадан ўқитиш, электрон кутубхоналар, телемедицина, телеметрология, электрон тадбиркорлик, электрон магазинлар ва бошқа соҳаларни айтишимиз мумкин. Қуйида биз ушбу технологияларнинг қисқача, лекин асосий бўлган тавсифларини келтирамиз.

    Масофадан ўқитиш тизимлари

    Бугунги кунда тараққиёт жуда тез ривожланмоқда ва ўзгармоқда. Деярли ҳар дақиқада сайёрамизнинг турли бурчакларида ўзгаришлар, янгиланишлар ва кутилмаган воқеа ҳодисалар содир бўлмоқда. Ҳар бир кунимиз кучли янгилик оқими остида кечмоқда. Ахборот оқими бизни ҳар жойда, уйда, ишхона ва ҳаттоки таътилда ҳам таъқиб этади. Инсон ахборот таъсиридан ҳоли нормал фаолият юрита олмайди. Ҳаётни англаш, уни ўрганиш ахборотларни йиғиш ва ўзлаштириш орқали кечади. Инсоннинг билимлилик даражаси ҳам маълум давр ичида шахс томонидан ўзлаштирилган ахборотларнинг кўп ёки озлиги билан белгиланади.

    Шунинг учун замонавий билимлар сари кенг йўл очиш таълимотни такомиллаштиришда янги ахборот технологиялардан унумли фойдаланиш бугунги куннинг талабига айланди, десак муболаға бўлмайди.

    Ваҳоланки, таълим тизимида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Таълим тизимида масофадан ўқитиш услуби шакллари қўлланилмоқда. Масофавий таълим услуби бу сиртқи ўқишнинг янги шакли ва мустақил ўқишдир. Бу инсоннинг мустақил фикрлаш, ҳолатни баҳолаш, хулоса ва башорат қилиш қобилиятларини ривожлантиради.

    Масофадан туриб ёки одатдагидек синфхоналарида таълим олиш - бу кўплаб абитуриентларни қийнаётган савол. Кўпинча ўқувчилар масофавий таълим олишни танлашдан қўрқишади, чунки улар ушбу таълим усулининг ижобий ва салбий томонларига аниқлик киритмайдилар. Агар сиз шу тартибда билим олишни хоҳласангиз, масофавий билим олишнинг афзалликлари ва камчиликларини тушуниб олишингиз лозим.

    Масофавий таълим олишнинг афзалликлари ва камчиликлари:

    Сиз ўқиш билан бир қаторда иш билан ҳам шуғулланишингиз мумкин. Аслида масофавий ўқишни танлаган абитурентларнинг асосий қисми бу ўз ишидан воз кечишни истамайдиган, аммо билим олишни хоҳлайдиганлардир. Онлайн таълимда сиз дам олиш кунларида, ишдан қайтганингизда ҳатто ярим кечада ўқишингиз мумкин;

    Маблағингиз тежалади. Ҳар қандай дастур учун масофавий таълим даражаси ўқув марказларидаги оддий тўловдан кўра анча арзонроқ бўлиши мумкин. Иқтисодий жиҳатдан мақбул вариантларни қидираётган ўқувчилар учун онлайн таълим энг тўғри йўл;

    Вақтингизни тежанг! Ўқув марказларига бориш ва қайтиш вақтида транспорт кутиш учун кетадиган вақтингизни тежашингиз мумкин. Онлайн таълимда сиз истаган ҳудудда маълумот оласиз;

    Агар талаба ўзини интилувчан ҳисобласа, масофавий таълимнинг энг катта фойдаси шундаки, айрим дарслар гуруҳ бўлиб ўтилади. Гуруҳда баъзи ўқувчилар тезроқ, айримлари эса секин тушунадилар. Бу жиҳатдан масофавий таълим олиш усули самаралироқ;

    Камчиликлари:

    Чалғиш эҳтимоли юқори. Юзма-юз мулоқот қилиш учун ўқитувчилар ва кутилаётган топшириқлар ҳақида доимий равишда эслатувчи курсдошлар йўқ. Агар талаба масофавий ўқитиш курсини муваффақиятли якунламоқчи бўлса, ўзини ғайратли ва диққатли қилиши керак;

    Тармоқдан айрилиш. Онлайн билим олишнинг энг катта душмани бу интернет провайдерларининг секин ишлаши ёки алоқа узилиб қолиши. Бу вазиятда талабанинг таълим олишга бўлган интилиши сўниши ёки асабийлашишига олиб келади.

    Сиз қай бир йўсинда таълим олишингиздан қатий назар, буларнинг бари сиз мукаммал билим олишингингизга кўмаклашади.

Рушана Тўхташева
Самарқанд давлат университети
Мактабгача ва бошланғич таълим факул
ьтети ўқитувчиси