Табрик!
Олий Мажлис Сенатининг
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари
қўмитаси раиси Қ.Н Бурҳоновга!
Ҳурматли Қутбиддин Нукритдинович!
Туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, маъсулиятли ва шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Сиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати фаолиятини янада яхшилаш, халқ билан Сенат ўртасида доимий мулоқот ўрнатиш борасида ҳам эътиборга сазовор ишларни амалга ошириб келмоқдасиз.
Сизнинг сиймонгизда биз ҳалол, тўғри сўз, довюрак, элпарвар инсонни кўрамиз ва ёшларимизни Сиздан ибрат олишга чақирамиз.
Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.
Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.