Самарқанд давлат университетига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адабиётшунос Нурбой Жабборов, журналист, шоир, таржимон, «Шуҳрат» медали соҳиби Наби Жалолиддин, ёзувчи, шоир Ахтамқули Каримовлар ташриф буюрди.

    Тадбирни СамДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Рустам Йўлдошев кириш сўзи билан очди.

    Меҳмон ижодкорлар ўзининг ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб, ижодларидан ўқиб берди. Устозлари ҳақидаги хотираларини ёдга олишди. Самарқанд давлат университетининг таълим тизимидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталди.

    Ижодкорлар ҳаётда муваффақиятларга эришишнинг ягона йўли фақат илм олиш эканлигини ҳаётий мисоллар орқали ифодалаб берди.

    Тадбир давомида талабалар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларини йўллаб, жавоблар олишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.