Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси докторанти Ноила Жумақулова.

    Тадқиқотчи Самарқанд шароитида маймунжон ўсимлигининг морфофизиологик ва биокимёвий хусусиятларини ўрганмоқда.

    Диссертантнинг илмий раҳбари СамДУ профессори Флора Кабулова. Хорижлик маслаҳатчи сифатида Умумроссия мева экинлари селекцияси тадқиқот институти профессори Лидия Грунер жалб этилган.

    Ноила Жумақулованинг 20 га яқин мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламларида нашр этилган. Ингли тилини билиш бўйича миллий сертификатга эга.

    Тадқиқотчи Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 333 миллион сўмлик грантини қўлга киритган.

    Грантнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудида тикансиз маймунжон кўчатларини кўпайтириш, плантацияларини ташкил этишга қаратилган. Шунингдек, деҳқон фермер хўжалиги ва маҳалий аҳолига етказиб беришни кўзда тутган. 

    - Халқ табобатида маймунжоннинг хом мевасидан зотилжам касаллигини, баргидан тайёрланган қиёмдан эса томоқ оғриғини даволашда фойдаланилади, - дейди Ноила Жумақулова. - Бундан ташқари меваси, барглари, ёш новдалари, гуллари, илдизи ҳам қўлланилади. Қадимий Грецияда 2000 йил аввал мевасидан доривор восита сифатида, чанқоқни қондириш, тана ҳароратни тушуришда, турли касалликлардан сўнг организмни тикланишига ёрдам беришда фойдаланилган. Ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди, асаб тизимини мустаҳкамлайди ва уйқуни меёрлаштиради .Фикрлаш қобилияти ва хотирани мустаҳкамлашда антиоксидантлар организмдан зарарли токсинларни чиқиб кетишда ёрдам беради. Озиқ-овқат саноатида турли конфетлар, ёқимли ликёр, алкоголсиз ичимликлар, лимонадлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Маймунжон ривожланишининг турли босқичларида шифобахш таъсирга эга бўлиши, яъни пишган резаворлар ташувчилик вазифасини бажаради ва яшил резаворлар, аксинча, овқат ҳазм қилиш хусусиятига эга. Шунинг учун озиқ-овқат сифатида маймунжонни истеъмол қилиш фойдалидир.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.