Самарқанд давлат университети энтомолог олимлари томонидан ҳашаротларнинг фан учун 2 та янги турлари топилди.  

    Олимлар бу ҳақида Scopus базасида индексланувчи (Q2) Acta Biologica Sibirica журналида эълон қилган.

    Мақола муаллифлари Самарқанд давлат университети зоология кафедраси мудири, профессор Абдурашид Жабборов, доцентлар Эркин Абдуллаев, Фазлиддин Ҳалимов, PhD лар Рафик Ҳамзаев, Муҳаммадтўйчи Раҳимов, Асолат Ҳамидова, докторант Феруз Шодмонов, магистрант Собитхон Мамановлардир.

    Мақола “Review of the genus Dioctria Meigen, 1803 (Diptera: Asilidae) in Uzbekistan with the description of two new species” деб номланган.

    Ҳашаротлардан бири доцент Эркин Абдуллаев шарафига Dioctria abdullayevi Mamanov et Rakhimov 2024” ушбу тур топилган жой Ҳисор тизмаси номига, яъни Dioctria hissarica Mamanov et Rakhimov 2024” деб номланди.

    Ушбу мақола магистрант Собитхон Мамановнинг илмий тадқиқот ишларидан келиб чиқиб тайёрланган.

    Маълумот учун, 2020 йил PhD Муҳаммадтўйчи Раҳимов томонидан Ўзбекистон ҳудудидан “Eumerus bilobatus” номли янги пашша тури топилган эди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.