Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Ёшлар фестивали доирасида “Вилоят ҳокими фан олимпиадаси” ўтказилди. Олимпиада она тили ва адабиёт, тарих, тожик тили ва адабиёти фанларидан очиқ, шаффоф руҳда ўтказилди.

    Якуний натижаларга кўра фахрли ўринларни забт этган иқтидорли ўқувчи ёшлар учун тақдирлаш маросими ташкил этилди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Аҳмаджон Солиев кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларни олимпиаданинг мазкур босқичига қадар етиб келганлиги билан муборакбод этди.

    - Бугунги олимпиада жуда ҳам кўтаринку руҳда ўтказилди, - дейди Пастдарғом тумани 28-ИДУМ ўқувчиси Жўрабек Муҳаммадиев. – Ҳозир жуда ҳам ҳаяжондаман. Саволлар орасида фақат аниқ фактлар эмас, балки кишини ўйлантирадиган мантиқийлари ҳам бор. Албатта бу бизни мантиқий фикрлашимизни янада ўстириш учун хизмат қилади. Бугунги олимпиада иштирок этганимдан жуда ҳам хурсандман.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.