Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Исмоил Эргашев, Раъно Тошқувватова ва катта ўқитувчи Розия Эшқувватоваларнинг таваллуд топган куни.

    Аналитик кимё кафедраси доценти Исмоил Эргашев Пахтачи туманида туғилган. 67 ёшни қарши олган олим,  40 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси доценти Раъно Тошқувватова Самарқанд шаҳарида туғилган. 56 ёшни қарши олган олима 39 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Роман-герман тиллари кафедраси катта ўқитувчиси Розия Эшқувватова Оқдарё туманида туғилган. 56 ёшни қарши олган олима 40 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши