Алберт Энштейннинг мактабда ёмон баҳоларга ўқиганлиги, университет имтиҳонларидан йиқилганлиги қанчалик рост?

    ХХ асрнинг охирида Time журнали Алберт Энштейнни "Аср одами" деб тан олди. Алберт нисбийлик ҳақидаги жуда ғалати нарсаларни ўйлаб топган олим эди. Унинг миясини ҳақиқий Мега Мия деб аташ мумкин. Ахир у ҳатто нисбийлик ҳақидаги иши учун Нобель мукофотига сазовор бўлганини айтишади. Бошқа томондан, мактаб ўқувчиларининг авлодлари Энштейн мактабда муваффақиятсизликка учраганига ишониш билан мактабдаги ёмон баҳолари учун ўзларини таскинлашади. Баъзи мотивацион маърузачилар ҳам бу даъвони айтишади - лекин бу даъво Нобель мукофоти ҳақидаги даъво каби нотўғри.

    Биринчидан, Энштейн 1921-йилда нисбийлик ҳақидаги иши учун физика бўйича Нобел мукофотини қўлга кирита олмади. Келинг, бироз орқага қайтайлик. 1905-йилда Эйнштейн ҳаётидаги энг катта йилни ўтказди. У рафиқаси Милева ёрдамида, Британниcа энциклопедиясига кўра, "инсоннинг оламга бўлган нуқтаи назарини абадий ўзгартирган" бешта илмий мақола ёзган. Ҳар қандай олим ҳатто бу ажойиб мақолалардан бирини ёзишдан фахрланар эди - лекин Алберт улардан бештасини бир йил ичида нашр этди!

    Биринчи мақола, албатта, Нисбийлик - бошқа обектларга нисбатан ҳаракатланаётганда объектлар билан нима содир бўлишини кўриб чиқди. Яна бир мақоласида, микроскоп орқали бир томчи сувга қараганингизда, майда заррачаларнинг тебранишини кўришингизга асосланиб, атомлар ва молекулалар мавжуд бўлиши кераклигини исботлади. Учинчи мақоласида эса ёруғликнинг ғалати хусусияти - Фотоэлектр эффекти кўриб чиқилди. Ўсимликлар ва қуёш хужайралари ёруғликни электрга айлантирганда, фотоэлектр эффектини амалга оширадилар. Унинг мақоласида фотоэлектр эффекти батафсил тушунтириб берилган.

    Нисбийлик назарияси омманинг онгини забт этган бўлиши мумкин, аммо Энштейннинг Нобель мукофотига сазовор бўлишига фотоэлектр эффекти сабаб бўлган.

    Иккинчидан, Энштейн ўрта мактабда, албатта, муваффақиятсизликка учрамаган. Энштейн 1879-йил 14-мартда Германиянинг Улм шаҳрида туғилган. Кейинги йили унинг оиласи Мюнхенга кўчиб ўтади. У 7 ёшида Мюнхендаги мактабга киради. 9 ёшида Луитполд гимназиясида ўқий бошлайди. 12 ёшида ҳисоб-китобларни ўрганади. Бу ўша давр учун жуда яхши ҳолат эди, чунки талабалар одатда 15 ёшида ҳисоб-китобларни ўрганишарди. У фанларни жуда яхши биларди. Бироқ, ХИХ асрда Германия таълим тизими жуда қаттиқ ва тартибли бўлганлиги сабабли, у ўзининг математик бўлмаган кўникмаларини (тарих, тиллар, мусиқа ва география каби) ривожлантирмаган. Дарҳақиқат, уни скрипка чалишни ўрганишга мактаби эмас, онаси рағбатлантирган ва у бу борада ҳам жуда яхши ишлаган.

    1895-йилда у Швейцариянинг Сюрих шаҳридаги нуфузли Федерал Политехника мактабига кириш учун кириш имтиҳонларни топширди. У 16 ёшда, абитуриентлардан икки ёш кичик эди. У физика ва математикадан жуда яхши ўқиди, лекин аниқ бўлмаган фанлардан, айниқса, француз тилидан ёмон ўқиди - шунинг учун уни қабул қилишмади. Шундай қилиб, ўша йили у Ааргаудаги Кантон мактабида (шунингдек, Аарау деб аталади) ўқишни давом эттирди. У яхши ўқиди ва бу сафар Федерал Политехника мактабига кириш имтиҳонларини топширди.

    Шундай қилиб, кейинги йили у ниҳоят Тсюрихдаги Федерал Политехника институтида ўқишни бошлади (гарчи у кўпчилик талабаларидан бир ёш кичик бўлса ҳам). Бундан ташқари, 1896 йилда, у атиги 16 ёшда бўлса ҳам, у нисбийлик бўйича кейинги ишига бевосита олиб келган ажойиб иншо ёзди.

    У ўрта мактабни муваффақиятсиз ўтказмади ва, албатта, камбағал талаба эмас эди.

    Хўш, у ўрта мактабда муваффақиятсизликка учраганлиги ҳақидаги афсона қандай бошланган?

    Осон. 1896-йилда Эйнштейннинг Ааргау мактабидаги сўнгги йили бўлганида, мактабнинг баҳолаш тизими ўзгартирилди.

    Илгари энг паст баҳо бўлган “6” баҳоси энди энг юқори балл бўлди. Шундай қилиб, энг юқори балл бўлган "1" баҳоси энди энг паст балл бўлди.

    Шундай қилиб, Эйнштейннинг баҳоларини қидирган ҳар бир киши унинг "1" атрофида кўп балл тўплаганини кўради - бу янги баҳолаш схемасига кўра "муваффақиятсиз" деган маънони англатади.

    Ва бу шуни англатадики, мактаб ўқувчилари бу афсонадан бошқа таёқча сифатида фойдаланишлари тўғри эмас - улар кўпроқ ўқишлари ва ўз устида ишлашлари керак.

 

ABC Science саҳифасидан Отабек Сагдуллаев таржимаси.