Фаришталар

Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб, таскин топасиз.
Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз... Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топасиз...
Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидан битиклар" асаридан