Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Лейла Белялова ва Абдухалил Уруновларнинг таваллуд топган куни.
Лейла Белялова Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси доценти, биология фанлари номзоди, Зарафшон давлат қўриқхонаси катта илмий ходими, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (ИУСН) ишчи гуруҳи аъзоси. 2018 йилда ББС томонидан тузилган “Дунёнинг энг нуфузли 100 аёли” рўйхатига киритилган. Самарқанд шаҳрида туғилган. 65 ёшни қарши олган олима, 45йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.
Бошланғич ва технологик таълим кафедраси доценти Абдухалил Урунов Патдарғом туманида туғилган. 63 ёшни қарши олган олим, 42 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши
Шавкат Акрамов олган суратлар.