Стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқишга талабгорларни танлаб олиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади ҳамда уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига мувофиқ стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади (ВМҚ-696, 14, 15-бандлар).