Тарихий ёдгорликларни лазерлар ёрдамида реконструкция қилиш қанчалик аҳамиятли?

Самарқанд давлат университети физика факультетида Санкт-Петербург давлат электротехника университети санъат асарларини қайта тиклаш лазер технологиялари ўқув-илмий лабораторияси мудири, профессор Вадим Парфенов ва университет профессор-ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Самимий мулоқот давомида тарихий обидалар, ҳайкаллар ва бошқа ёдгорликларни реконструкция қилиш жараёнида анъанавий усулдан кўра, лазерлар ёрдамида уларни таъмирлаш самарали ва фойдали эканлиги тўғрисида муҳокамалар олиб борилди.
Хусусан, ушбу жараёнда, обидаларда мавжуд бўлган турли хил зарарловчи моддаларни лазер ёрдамида бартараф этиш мумкинлиги тўғрисида атрофлича фикрлар алмашилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.