Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиши мумкинми?

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно) олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ёки халқаро шартномаларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақли
(ВМҚ-304, 2-илова 1-боб 5-банд. ВМҚ-696, 3-илова е) 5-банд).