Кўптиллилик шароитида ўзбек тилини давлат тили сифатида ўқитишнинг аҳамияти

Ўзбек тилининг жамиятимиз ҳаётида ва халқаро даражадаги обрў-эътиборини юксалтириш, улғайиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриётларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлиқ жорий етиш, Ўзбекистондаги барча фуқароларнинг тилларини асраш ва такомиллаштириш, давлат тили асосида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва вазифаларини ҳамда режадаги ривожланиш босқичларини белгилаш ҳамда юртимизда ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тилини давлат тили сифатида ўқитишда самарали натижаларга еришиш мақсадида бугунги кунда бир қатор чора-тадбирлар, мақсадли вазифалар амалга ошириб келинмоқда.
Давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш соҳасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр етишни кўпайтириш; 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи тилшунослик, атамашунослик, изоҳли каби луғатларни яратиш, давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларга интеграциялашувини таъминлаш соҳасида: 2025 йилгача давлат тилида соҳага оид иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқариш, фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага ошириш; дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғатларни яратиш; хорижлик фуқаролар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратишни аниқ режалар асосида белгилаб олиниши ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тилини мукаммал даражада ўргатиш учун кенг имкониятларни очиб беради. Шунингдек, давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, бу борада хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш соҳасида ҳам қуйидаги масалалар қўйилди: 2030 йилгача хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача ошириш; 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш; хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили курсларини зарур илмий, ўқув-услубий, бадиий адабиётлар билан таъминлаш, ўзбек тилини ўргатишга доир илмий тадқиқотлар миқдорини ошириш она тилимизнинг нуфузини, ундан фойдаланувчилар кўламини оширибгина қолмасдан, балки тилимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, ўзбек тилида эркин сўзлашувчилар сонини оширишга, мулоқот маданиятини шакллантиришга ҳам тўлиқ хизмат қилади. Олий оўқув юртларининг филология таълим йўналишларида “Компьютер лингвистикаси”, “Амалий филология” йўналишларининг ташкил қилиниши, республикамиздаги барча хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши, ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини яратиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши, ўзга тилда сўзлашувчи мамлакатимиз фуқоролари учун ўзбек тилида мулоқот қилишлари учун янада кенгроқ имкониятлар эшигини очиб беради. Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2019-йил 21-октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган Концепсияга кўра ўзбек тилини мунтазам бойитиб бориш, унинг софлигини сақлаш, аҳолининг давлат тилидаги нутқ маданиятини юксалтириш борасида янгича вазифалар амалга оширилмоқда. Жумладан, кўп жилдли “Ўзбекистон миллий қомуси”ни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нашрга тайёрлаш ва чоп етиш, жадид намояндаларининг бой маънавий мероси, ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга оид илмий изланишларни рағбатлантириш, ўзбек тили диалектлари (шевалари) харитасини яратиш, ўзбек тилининг ўзига хос ноёб хусусиятлари акс етган фольклор ва мумтоз адабий асарларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, ёшлар ўртасида нутқ маданиятини оширишга қаратилган танловлар ўтказиш, жумладан, “Зулфияхоним қизлари”, “Мард ўғлон” танловлари номзодларига давлат тилини билиши шартини киритиш, савдо, ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш объектларига ўзбекча ном қўйишнинг норматив-ҳуқуқий асосини шакллантириш каби муҳим вазифалар халқимиз орасида оўзбек тилини Давлат тили сифатида эътироф етиш учун кўзланган аниқ мақсадлардан биридир.
Бугунги техника асрида давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларидаги ўрнини кучайтириш, замонавий дастурий ишланмаларни яратишдаги мавқейини ошириш йўналишида ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини яратиш, ўзбек тилини интернет жаҳон ахборот тармоғида оммалаштириш, унда ўз ўрнини эгаллашини таъминлаш, дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловаларини яратиш, ўзбек тилини ўргатувчи компьютер дастурларини кенг миқёсда амалиётга татбиқ қилиш, ўзбек тилидаги матнлар таҳририга мўлжалланган компьютер дастурларини яратиш ва ўзбек тили дарсларида компьютер ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўзга тилда сўзлашувчиларга ўзбек тилини ўргатувчи машғулотларни ўтиш самарали натижаларни беради.
Азиза Қурбонова
Самарқанд давлат университети
Филология факультети магистри