Самарқанд давлат университетига талабаликка тавсия этилганлар диққатига

Таълим йўналишлар кесимида факультетларда абитуриентлар ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 19 сентябрь кунидан бошланади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
1. Ректор номига ариза;
2. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
3. Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;
4. Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса)
5. 3,5х4,5 фото 12 та;
6. Ҳужжатлар йиғма жилди (папка);
7. Конверт А5 форматида;
8. Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса)
9. Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси)
10. Абитуриентнинг қайд варақаси
11. Абитуриентнинг жавоблар варақаси
Самарқанд давлат университети
Қабул комиссияси