Халқаро анжуман

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университида “Фан, жамият, технология, туризм, муҳандислик, таълим, математика ва тиббиёт” (STEAM) номли халқаро конференция ўтказилди.
Нуфузли анжуманда Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, Исроилнинг Ҳолон технологиялар институти президенти, профессор Эдуард Якубов, Ҳолон технологиялар институти Ижроия қўмитаси раиси Придор Адирлар маъруза билан иштирок этди. Шунингдек, Исроилнинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги элчиси Бен-Ҳиллел Зеҳавит хоним ҳам ЗООМ платформаси орқали онлайн маъруза қилди.
Маълумот учун ушбу конференция ўз ишини 5 сентябрдан бошлаб 11 сентябргача Тошкент, Самарқанд Бухоро шаҳарларида давом эттиради.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.