Самарқанд давлат университетида “Озиқ-овқат хавфсизлиги: Глобал ва миллий муаммолар” мавзусидаги IV халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади..

Нуфузли анжуманни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очиб, конференция ишига муваффақият тилади.
Тадбирда АҚШ, Россия, Германия, Покистон, Қозоғистон, Тожикистон каби хорижий давлатлардан 30 га яқин соҳа вакиллари, Республикамизнинг 240 дан ортиқ мутахассис ва олимлари ўзларининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги маърузалари билан иштирок этмоқда.
Конференция рус ва инглиз тилларида давом этмоқда...