Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби:

- Самарқандда соҳибқирон Амир Темурнинг набираси Улуғбек Мирзо томонидан бунёд этилган мадраса, ғарб манбаларида эътироф этилганидик ўз даврининг ҳақиқий академияси эди.
Ушбу даргоҳда фаолият юритган буюк астраном Али Қушчи Туркияда олий таълим тизимига асос солгани билан биз ҳақли равишда фахрланамиз. Бу тарих ҳақиқати, қардош халқларимизнинг таълим соҳасидаги алоқалари жуда қадим замонларга тақалишидан далолатдир...