“Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” халқаро конференцияси 17-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Туркияда икки буюк ҳукмдор Соҳибқирон Амир Темур ва Султон Йилдирим Боязид даврлари тарихини янгича қарашда ўрганиш, Ўзбекистон-Туркия алоқаларини янада кенг йўлга қўйиш,  бу борада тарихий алоқаларга эътибор қаратиш мақсадида ўтказилаётган нуфузли халқаро анжумандир.