Ўтган давр ичида Анқара Йилдирим Боязид университети ва Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда жуда кўп лойиҳалар амалга оширилди, илмий анжуманлар ташкил қилинди. 2021 йилда Самарқанд университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов бошчилигидаги делегация Анқара Йилдирим Боязид университетида бўлди. Ушбу ташриф давомида Анқара Йилдирим Боязид университетида  “Ўзбекистон хотира ўрмони”  барпо этилди. Анқара Йилдирим Боязид университети Самарқанд давлат университети билан алоқаларни келажакда ҳам самарали давом эттиришни мақсад қилган.