Анқара Йилдирим Боязид университети ректори Иброҳим Айдинли:

"Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур" халқаро анжумани Туркиянинг Ўзбекистон билан алоқаларининг янги босқичига асос солишига ишонаман. Симпозиум орқали тил ва эътиқод бирлиги билан боғланган кўҳна тарихимиз янги нигоҳда ўрганилаётгани ҳар икки томон учун фойдали бўлади.