Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти Ядро физикаси ва астрономия кафедраси доценти Гулжаҳон Аҳмедованинг туғилган куни.
Физика-математика фанлари номзоди Гулжаҳон Аҳмедова 1939 йил Самарқанд туманида туғилган. 83 ёшни қарши олган олим 61 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда…
Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши.