Илм-фан ҳомийлари тақдирланди

Самарқанд давлат университети кимё факультетига грант асосида қабул қилинган Сухробжон Тилавмуродовнинг ота-онаси Худойберди Тоғаев ва Чарос Тоғаеваларга СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Маҳалла фаоллари, мактаб жамоатчилиги ва яқин қариндошлар иштирокида ўтказилган тақдирлаш маросимида ушбу оила барча учун ўрнак сифатида кўрсатилиб, ёшларни илм-фанга йўналтириш тарғиб этилди.
- Бугун фарзандим учун берилаётган бундай эътибордан жуда ҳам хурсандман, - дейди Сухробжоннинг отаси Худойберди Тоғаев. – Ўғлим ёшлигидан табиий ва аниқ фанларга қизиқарди. Ҳозир у ўз орзулари томон кетмоқда. Мен ота сифатида унинг олим бўлишини, илм билан шуғулланишини қўллаб-қувватлайман. Муҳими, халқимизга хизмат қиладиган яхши инсон бўлиб етишсин.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.