Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов:

"Ушбу тарихий санада қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг кўҳна майдони илм-фан вакилларини яна бир карра бирлаштирмоқда. Бугунги замонавий муҳитда олий таълим мамлакат ривожланишида муҳим факторга айланди. Мазкур форум олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун яхши имконият.
Ишонаманки, форум доирасида олиб борилган келишувлар малакали мутахассислар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, Ўзбекистон ОТМ ларини дунёнинг энг кучли университетлари қаторига қўшиш каби асосий мақсадларни амалга ошириш сари муҳим омил бўлиб хизмат қилади."
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.